Янги талқинга ўтиш
icon

Тошкент шаҳридаги объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш рухсатномаси ва архитектура-режалаштириш топшириғини олиш

Барча шахсларга кўрсатилади
Яримавтоматик
Барча шахсларга кўрсатилади
Яримавтоматик

1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади

2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги туман (шаҳар) қурилиш бўлимлари бино ва иншоот жойлашган ҳудудга чиққан ҳолда объектнинг ихтисослашишини ўзгартириш ҳамда реконструкция қилиш имкониятларини ўрганиб чиқади

3. Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш ҳамда реконструкция қилиш тўғрисида рухсатнома расмийлаштиради ёки рухсатнома беришни асослантирган ҳолда рад этади

4. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги ҳудудий бош бошқармалари маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириради ҳамда АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган инвойсни тақдим этади

5. Ариза берувчи инвойсда қайд этилган тўловни амалга оширади

6. АРТни ишлаб чиқилиб, электрон шаклда расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчига тақдим этилади

Икки қаватдан юқори бўлмаган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан кам бўлган якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва лойиҳа ҳужжатини келишишда ҳамда объектнининг фақат ихтисоси ўзгарган тақдирда АРТ олиш талаб этилмайди

+998 (71) 210-11-04 (1120)

Юридик ва жисмоний шахслар

Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун қуйидаги ҳужжатлардан бири иловa қилинади:

- Турар жойга биргаликда эгалик қилувчиларнинг нотариал тасдиқланган ёзма розилиги (агар мавжуд бўлса);

- Кўчмас мулк тақиқ, хатлов ёки гаровга (ипотекага) қўйилган бўлса, ваколатли органнинг розилик хати.

Архитектура-режалаштириш топшириғини олишда қуйида кўрсатилган ҳужжатлардан бири иловa қилинади:

- Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш рухсатномаси;

- “E-auksion” ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома;

- Манзилли дастурга киритилган объектлар лойиҳасини амалга ошириш учун ҳукумат ёки маҳаллий ҳокимият қарори;

- Объект қурилиши янги ер участкасида режалаштирилаётганда уни ажратиш ҳақидаги тегишли шаҳар ва туман ҳокимининг қарори;

- Техник шартлар (муҳандислик-коммуникация тармоқларига эҳтиёж бўлганда).

Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш, ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома бериш ҳамда архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш билан боғлиқ композит давлат хизматларини кўрсатишнинг вақтинчалик маъмурий регламентини тасдиқлаш ҳақида қўшма қарор

Давлат хизмати учун йиғим:

Ягона портал орқали топширилганда – 168 750 сўм (0,45 БҲМ).

АРТни ишлаб чиқиш қиймати:

Объектларни янги қурилиши учун (янгидан ажратилган ёки аукцион орқали ютиб олинган ер майдонларида) – 1 500 000 сўм (4,0 БҲМ);

Объектларни ихтисослашишини ўзгартириш билан қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш учун – 1 312 500 сўм (3,5 БҲМ);

Икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар учун – 375 000 сўм (1,0 БҲМ).


Aризани тўлдириш учун кетадиган вақт (дақиқа):


Ўртача баҳо

Баҳолашди: 10 одам

Умумий статистика

Янгилари 65
Жараёнда 236
Тугалланганлар 1233
Рад этилганлар 1649
Тўлов жараёнида 232
Бекор қилинган 323
Барча 3738

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг