Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш
1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади
2. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳудудий бош бошқармалари маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириради ҳамда АРТни ишлаб чиқишнинг қиймати кўрсатилган инвойсни тақдим этади
3. Ариза берувчи инвойсда қайд этилган тўловни амалга оширади
4. АРТни ишлаб чиқилиб, электрон шаклда расмийлаштирилади ҳамда ариза берувчига тақдим этилади
Мазкур хизматдан шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган талабларга асосан барча турдаги бино ва иншоотлар, шунингдек, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл ва йўл инфратузилмаси объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда ободонлаштириш ишларини бажариш учун АРТ олишда фойдаланилади
Икки қаватдан юқори бўлмаган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан кам бўлган якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва лойиҳа ҳужжатини келишишда АРТ олиш талаб этилмайди
Илова қилинадиган ҳужжат (қуйида кўрсатилган ҳужжатлардан бири илова қилинади):
- туман (шаҳар) қурилиш бўлимининг рухсатномаси;
- «E-auksion» ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон аукцион натижалари ҳақидаги баённома;
- йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг қарори;
- техник шартлар (муҳандислик-коммуникация тармоқларига эҳтиёжи бўлганда).
Объект (бино ва иншоот)ларни янги қурилиши учун (янгидан ажратилган ёки аукцион орқали ютиб олинган ер майдонларида) - 10 иш куни
Бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш билан қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш - 8 иш куни
Икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар учун - 5 иш куни
Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим
- Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 337500 сўм (0.9 БҲМ)
АРТни ишлаб чиқиш қиймати:
Объектларни янги қурилиши учун (янгидан ажратилган ёки аукцион орқали ютиб олинган ер майдонларида)
- Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 1500000 сўм (4 БҲМ)
Объектларни ихтисослашишини ўзгартириш билан қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуриш учун
- Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 1312500 сўм (3.5 БҲМ)
Икки қаватдан юқори, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ якка тартибдаги уй-жойлар учун
- Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 375000 сўм (1 БҲМ)
Умумий статистика
Янгилари | 107 |
Жараёнда | 7870 |
Тугалланганлар | 167456 |
Рад этилганлар | 42289 |
Тўлов жараёнида | 8752 |
Бекор қилинган | 19138 |
Барча | 245612 |