Янги талқинга ўтиш
image

Ҳайдовчи ҳужжатлари рақамлашди. Тез орада қандай қулайликлар бўлади?

07.01.2022

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 1 мартидан бошлаб идентификация ID-картаси бўлган ҳайдовчидан транспортни бошқариш ва рўйхатдан ўтказганлик, ишончнома ҳамда суғурта тўғрисидаги ҳужжатларни ўзи билан олиб юриш талаб қилинмайди.

Рақамлаштириш туфайли давлат йўл хавфсизлиги хизмати ходимлари мазкур ҳужжатларни махсус планшет қурилмаси ёрдамида идентификация ID-картаси орқали текширишади.

Бу билан ҳайдовчиларимиз энди транспортни бошқариш ва рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатлар, ишончнома ҳамда суғуртани расмийлаштириш бекор бўлибди, деган фикрга боришмасин. Улар албатта расмийлаштирилиши шарт. Фақат жараён автоматлаштирилганлиги ҳисобига мазкур ҳужжатларни идентификация ID-картаси бор ҳайдовчилар ўзлари билан олиб юрмаслиги жавобгарликка сабаб бўлмайди.

Шунингдек, ҳайдовчиларга транспорт воситасини бошқариш вақтида уяли алоқанинг хавфсиз ва қўлни банд қилмайдиган техник воситаларидан (қулоқчин, bluetooth) фойдаланишга рухсат берилади.

Транспорт воситасини бошқариш пайтида салоннинг олд қисмига ўрнатилган монитордан телевидеодастурларни томоша қилишга қўйилган тақиқ сақлаб қолинган ҳолда, мониторни ўрнатганлик учун жавобгарлик ҳам бекор қилинади.

Шуни инобатга олиб, 2022 йилнинг 1 февралига қадар суғурта шартномалари тўғрисидаги маълумотлар ҳам ягона ахборот тизимига тўлиқ киритилади.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг