Янги талқинга ўтиш
image

2021 йил сарҳисоби

30.12.2021

Жорий йилдаги статистика маълумотлари асосида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш кўрсаткичи таҳлил қилинди.

2020 йилда Ягона порталда 218 та электрон хизмат мавжуд бўлган.

2021 йилда кўрсаткич 38 фоизга ошиб, 304 тага етди: 100 та электрон хизмат янгидан ишга тушди ва такомиллаштирилди.

2021 йилда мобил илованинг янги талқини яратилди, ундан 100 та электрон хизмат ўрин олди. 21 тасидан рўйхатдан ўтмасдан туриб фойдаланиш мумкин.

Республика бўйлаб 1000 дан ортиқ почта боғламаларида 34 турдаги электрон хизматлар кўрсатилмоқда.

Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари томонидан махсус модул (consul.gov.uz) орқали 6 та давлат хизматларини кўрсатиш, хусусан, электрон рақамли имзо калити сертификатларини бериш йўлга қўйилди.

2021 йилда Ягона портал орқали юридик ва жисмоний шахслардан жами 9,2 млн.та ариза келиб тушган: кўрсаткич 2020 йилга нисбатан 3 баробарга кўп.

Аҳолидан келиб тушган умумий аризаларнинг 56 фоизи Ягона портал орқали электрон кўринишда, 44 фоизи шахсан жойларга ташриф буюриб юборилган.

2020 йилда бу кўрсаткич Ягона портал орқали 33 фоизни, жойларга чиқиш – 67 фоизни ташкил этган.

2021 йилда Ягона портал фойдаланувчилари сони 2020 йилган нисбатан 3 баробарга ошиб, 1,1 млн.дан зиёдни ташкил этди.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг