Янги талқинга ўтиш
image

Доимий рўйхатга олиш расмийлаштирилганда QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи берилади

29.12.2021

Ҳукумат қарори (785-сон, 29.12.2021 й.) билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш жойи ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Фуқароларни доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш, бекор қилиш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш хизматлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона ижтимоий давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.

Рўйхатга олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатидан уй-жой ҳужжатлари чиқариб ташланди.

Доимий рўйхатга олиш расмийлаштирилганда QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағи берилади.

Фуқаронинг доимий рўйхатга олинишини бекор қилиш асослари белгиланди:

- бир манзилдан бошқа манзилга рўйхатга олинганда;
- мулкдор аризасига кўра;
- мулкдор ўзгарганда;
- суднинг фуқарони уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган, шасхни бедарак йўқолган деб топиш;
- кўчириш ҳақидаги қарори асосида;
- фуқаро хорижга доимий яшашга кетганида;
- соҳта ҳужжатлар асосида рўйхатга олинганлик аниқланганда;
- умрбод озодликдан маҳрум этилганда;
- вафот этганда.

Ушбу низом Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун татбиқ этилмайди.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг