Янги талқинга ўтиш
image

1 декабрдан нималар ўзгаради?

27.11.2021

1 декабрдан нималар ўзгаради?

2021 йил 1 декабрдан Ўзбекистон қонунчилигида айрим ўзгаришлар рўй берди. Қуйида уларнинг электрон хизматларга боғлиқ қисмларини эслатиб ўтамиз.

Кўчма савдо соддалаштирилади

  • Тадбиркорлик субъектлари томонидан кўчма савдо объектларини  «K–SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;
  • Кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемалари бўйича  «K–SAVDO» ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

Давлат органлари фаолиятининг очиқлиги баҳоланади

Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мониторинг қилиш ва очиқлигини баҳолаш методикаси асосида ҳар йил якуни бўйича давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг Очиқлик индекси аниқланади.

Чет элда яшайдиган юртдошларимиз давлат хизматларидан фойдаланишлари мумкин бўлади

  • Чет элда доимий яшовчи Ўзбекистон фуқаролари, шунингдек хорижий жисмоний ва юридик шахслар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имконини яратилади. Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари уларга ЭРИ калити сертификатларини беради;
  • Ўзбекистонда доимий яшамайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга ЖШШИР соддалаштирилган тартибда туман (шаҳар) миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида ҳамда давлат хизматлари марказларида берилади;
  • лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатини бериш учун қонунчилик ҳужжатларида миллий валютада белгиланган тўловларни БҲМнинг 10%игача миқдорда белгиланди. Қонунчилик ҳужжатларида тўловлар белгиланмаган ёки БҲМнинг 10%идан кам миқдорда белгиланган ҳоллар бундан мустасно. Бунда QR-код қўйилган лицензия, рухсатнома, сертификат ва бошқа рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг дубликатларини бериш учун тўлов ундирилмайди.

Божхонада – ягона ҳисобварақ-фактура асосида олдиндан тўлов

Ўзбекистон Давлат чегараси орқали автомобиль ўтказиш пунктларида:

  • ветеринария ва фитосанитария органларининг товарларга тегишли ҳужжатларни текшириш ва расмийлаштириш вазифалари «Ягона дарча» божхона ахборот тизими ёки унга интеграциялашган ахборот тизимлари орқали амалга оширилади;
  • ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан товар-транспорт ҳужжатларига муҳр босиш ва уларни рўйхатга олиш амалиёти бекор қилинади;
  • тўланадиган барча йиғимларни транспорт воситалари чегара пунктига киргунга қадар ягона ҳисобварақ асосида олдиндан тўлаш амалиёти жорий этилади

Электрон чекларда – қўшимча маълумотлар

Электрон чекларда электрон тўлов тизимлари хизматлари ёрдамида амалга оширилган транзакцияларнинг («P2P» тўловлари бундан мустасно) электрон чекларида автоматик тарзда шаклланувчи фискал белгиларни мажбурий акс эттириш талаби ўрнатилади.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг