Ҳар йили 26 июн куни дунё бўйлаб Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни нишонланади. Ушбу сана БМТ Бош Ассамблеяси ташаббуси билан жорий этилган бўлиб, мақсад — жамиятда гиёхвандликнинг салбий оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш ва унга қарши курашишга чақиришдир.
Гиёхвандлик — нафақат инсон саломатлиги, балки жамият хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш учун ҳам жиддий таҳдид ҳисобланади. Шу боис, профилактика, билим ва рақамли ечимлар орқали соғлом ҳаётни тарғиб этиш муҳим вазифа саналади.
Ўзбекистонда аҳоли саломатлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида замонавий рақамли хизматлар жорий этилмоқда. my.gov.uz портали орқали фуқаролар соғлиғини баҳолаш ва назорат қилиш бўйича қулай ечимлардан фойдаланишлари мумкин.
Шу жумладан, Наркологик диспансерда ҳисобда туриш ёки турмаслик ҳақида маълумотнома олиш хизмати мавжуд бўлиб, бу ҳужжат ишга жойлашиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, ўқишга кириш каби расмий жараёнларда талаб қилинади.
📌 Қолаверса, ўзингизнинг саломатлик кўрсаткичларингиз билан танишиб, соғлигингиз бўйича фойдали тавсиялар олишингиз мумкин.
👉 Порталга ўтинг my.gov.uz ва:
Наркологик маълумотномани онлайн тарзда олинг
Тиббий маълумотларингизни кўринг
Соғлом ҳаётни рақамли хизматлар орқали қўллаб-қувватланг.
Соғлигингизни асранг — профилактика ҳар доим даволашдан афзал.