Янги талқинга ўтиш
image

Тиббий буюмларни ва дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

19.10.2020

Фармацевтика соҳасида фаолият юритасизми? Хориждан тиббиёт ва дори воситаларини импорт қилишда вақтингиз ва пулингизни, айниқса асабларингизни асрашни истайсизми? Бунинг йўли осон.

Энди сиз тиббиёт соҳасига тегишли маҳсулотлар ва дори воситаларини юртимизнинг медицина ва фармацевтика бозорига олиб киришда уни онлайн рўйхатдан ўтказиш орқали тегишли гувоҳномани қўлга киритишингиз мумкин. 

Тиббий буюмлар ва дори воситасини рўйхатдан ўтказиш барча учун мажбурий тартиб бўлиб, бундан мақсад мамлакат бозорида фойдаланиладиган ва сотиладиган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлашдир.

Тиббий буюмлар ва дори воситаларини онлайн рўйхатдан ўтказиш учун нима қилиш зарур?

Бунинг учун Сизга my.gov.uz Ягона портали тегишли гувоҳномани олиш тартиб-таомилларини енгиллаштириш ва сезиларли даражада тезлаштириш орқали барча жараёнлардан ўтишингизда ўз ёрдамини тақдим этади.

Мазкур хизматдан фойдаланишда Сиздан қуйидагилар талаб этилади холос:

  • Ягона портал My.gov.uz га ўтиш;
  • “Лицензиялаш” бўлимидан мазкур хизмат турини топиш; 
  • Керакли кетма-кетликни амалга ошириш;
  • Тегишли идора жавобини кутиш.

Гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун ариза берилган кундан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари ҳажмида тўлов ундирилади.  

Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола:
https://my.gov.uz/uz/service/329 - Ўзбекистон Республикасида дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза бериш хизмати;
https://my.gov.uz/uz/service/330 - Тиббий буюмларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ариза юбориш хизмати

My.gov.uz – Сиз ўйлагандан кўра осонроқ

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг