Янги талқинга ўтиш
image

Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин

08.05.2024

My.gov.uz орқали кўрсатиладиган ушбу қулайликдан кам таминланган, жумладан, оиласида 18 ёшгача фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин.

Болалар нафақаси 12 ой (бола 18 ёшга тўлгангача), моддий ёрдам 6 ой муддатга тўланади. 

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам миқдорлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган.

Талабгорлар ушбу хизматдан фойдаланиш учун:

- my.gov.uz да рўйхатдан ўтиши;

тегишли хизматни танлаши;

- ундаги сўровномани тўлдириши ва юбориши керак.

Хизматдан фойдаланиш бепул

Ариза “Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри” ахборот тизими томонидан ўрганилади. Бунда ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган даромад миқдори аниқланади ва белгиланган мезонларга мослиги солиштирилади.

Шундан сўнг ижтимоий нафақани тайинлаш ёки тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Ва ариза жавоби my.gov.uz орқали юборилади. 

Мазкур хизмат Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан кўрсатилади.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг