Янги талқинга ўтиш
image

Энди барча фанлардан миллий сертификат олиш мумкин

21.02.2024

My.gov.uz порталида барча фанлардан (тегишли умумтаълим ва махсус фанлардан) билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат олиш учун имтиҳонда қатнашишга ариза бериш хизмати жорий этилди.  Шу ўринда биология, қорақалпоқ тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рўйхатга олиш бошланганини маълум қиламиз.

Рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 январдаги 17-сон қарорига мувофиқ Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилмоқда.

Хизмат учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида тўлов ундирилади, my.gov.uz орқали фойдаланганда 10 фоиз арзон бўлади.

Маълумот ўрнида: Умумтаълим фанларини билиш даражасига қараб А+, А, Б+, Б, C+, C даражали сертификатлар берилади.

Сертификатлар 3 йил муддатга берилади.

Тест натижалари халқаро методика — Раш модели асосида ҳисобланади.

Унга кўра: 

  • 70 баллдан юқори балл олган талабгорга А+ даража
  • 65-69,9 балл олган талабгорга А даража
  • 60-64,9 балл олган талабгорга B+ даража
  • 55-59,9 балл олган талабгорга B даража
  • 50-54,9 балл олган талабгорга C+ даража
  • 46-49,9 балл олган талабгорга C даражали сертификат берилади. 

Абитуриентлар диққатига!

А+, А даражали сертификат олган абитуриентларга олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг