Янги талқинга ўтиш
image

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан чиқмай алмаштиринг!

31.01.2023

Энди ДХМ ёки ички ишлар органларига боришингиз, расмга тушиб, ҳужжатларга имзо қўйиб, навбатлар кутиб овора бўлиб юришингиз шарт эмас!

Янги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизмати уйингизга этказиб беради!

Жорий йилнинг 30-январидан бошлаб эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан туриб ЯИДХП (my.gov.uz) орқали алмаштириш мумкин.

Бунинг учун:

1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ёки авторизациядан ўтади ва ариза юборади;

2. Ариза шакллантириш жараёнида фойдаланувчининг  ID карта ёки биометрик паспортидаги расмдан фойдаланишга розилик билдиради, расмдан фойдаланишни рад этган тақдирда янги расмга тушиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ҳудудий Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига ташриф буюради;

3. Компютер ёки мобил телефон ёрдамида имзо чекади;

4. Тўловлар амалга оширилади (БҲМнинг 70 фоизи - 210 000 сўм) ва қўшимча тоʻлов (25 000 сўм) эвазига почта хизмати орқали икки иш кунида  ҳайдовчилик гувоҳномаси аризачи берган манзилга етказиб берилади.

Агар гувоҳномани ўзингиз бориб олишни истасангиз, аризада белгиланган ДХМга ташриф буюрасиз.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг