Янги талқинга ўтиш
icon

Хусусий тартибда фаолият юритувчи психологларга малака сертификатини бериш

Жисмоний шахсларга кўрсатилади
Яримавтоматик
Жисмоний шахсларга кўрсатилади
Яримавтоматик
  1. Аризачи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади.
  2. Аризачи хизмат учун тўловни амалга оширади ва аризани юборади.
  3. Ариза 5 иш куни давомида кўриб чиқилган натижаларга кўра аризачи my.gov.uz сайтидаги шахсий кабинетига имтиҳонга қўйилганлик ёки қўйилмаслик ҳақида хабарнома олади.
  4. Аризачи my.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали малакавий сертификатни, ёки имтиҳондан ўтмаганлик ёки қатнашмаганлик тўғрисида хабарномани олади.

+998995086606

Эркин шаклдаги резюме;

Олий маълумот тўғрисида дипломнинг ва психология мутахассислиги бўйича қайта тайёрлов курсларида ўқигани тўғрисидаги тегишли ҳужжатнинг нусхаси (психологиядан бошқа таълим йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлган шахслар учун);

Тавсифномалар, талабгорнинг тегишли тематикалар бўйича ихтисослаштирилган психологик тайёргарликдан ўтганлигини тасдиқловчи тавсиялар ва сертификатлар (агар мавжуд бўлса);

Малака оширганлик тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси (мавжуд бўлса);

Психологларнинг жамоат бирлашмасига аъзоликни тасдиқловчи ҳужжат.

Эслатмалар:

Агар талабгор психология соҳасида касбий қайта тайёрлаш дипломини (қайта тайёрлаш курслари сертификатини) чет элдаги олий таълим муассасаси ёки марказида олган бўлса (ўқув ва амалий жараён камида 576 соатни ташкил этиши керак), убу каби диплом (сертификат) Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ваколатли органда нострификациядан ўтган бўлиши шарт. Агар нострификация талаб этилмаса, бу ҳақда тегишли маълумотнома нусхаси тақдим этилиши лозим.

Малакавий сертификатни бекор қилиш учун сертификат эгасининг ўзи ариза топширган тақдирда юқоридаги ҳужжатларни тақдим этиш талаб этилмайди.

5 иш куни (тақдим этилган ҳужжатларнинг малакавий имтиҳонга киритиш талабларига мувофиқлигини текшириш учун).

Талабгор имтиҳонга қўйилганда, малакавий сертификат олиш муддатлари имтиҳонни ўтказиш тартибига боғлиқ.

  • Ариза бериш ва малака имтиҳонини топшириш учун йиғим

  • Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 741600 сўм (1.8 БҲМ)
  • Малака сертификатини сертификат эгаси томонидан бекор қилиш хизмати бепул.

  • Ягона портал орқали топширилганда миқдори - . сўм (. БҲМ)

Aризани тўлдириш учун кетадиган вақт (дақиқа):


Ўртача баҳо

Баҳолашди: 0 одам

Умумий статистика

Янгилари 0
Жараёнда 0
Тугалланганлар 0
Рад этилганлар 0
Тўлов жараёнида 0
Бекор қилинган 0
Барча 0

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг