Янги замонавий сузиш ҳавзаларини (бассейн) қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш
1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади.
2. Туризм қўмитаси аризанинг белгиланган талабларга мослигини жойига чиққан ҳолда ўрганиб далолатнома расмийлаштиради ҳамда харажатларни қоплаш ёки харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисида (рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда) қарор қабул қилади.
3. Қарорнинг электрон нусхасини қарор қабул қилинган кундан сўнг ЯИДХП орқали талабгорга юборади.
4. Туризм қўмитаси харажатларни қоплаш тўғрисида қарор қабул қилинганда, талабгорнинг тижорат банкидаги ҳисобварағига маблағларни ўтказиб беради.
1. Сузиш ҳавзасининг лойиҳа ҳужжатлари;
2. Сузиш ҳавзасини қуриш ва ишга тушириш учун тузилган пудрат шартномаси;
3. Шартномага асосан тўлов амалга оширилганини тасдиқловчи электрон ҳужжат (ҳисобварақ-фактура, касса ёки терминал аппарати чеклари, банк тўлов ҳужжатлари ва бошқалар).
Умумий статистика
| Янгилари | 1 |
| Жараёнда | 0 |
| Тугалланганлар | 3 |
| Рад этилганлар | 1 |
| Тўлов жараёнида | 0 |
| Бекор қилинган | 0 |
| Барча | 5 |
