Work and travel халқаро дастурларида иштирок этувчи талаба ёшларнинг ишлаш ва саёҳат қилиш мақсадида хорижий давлатларга бориш-келиши билан боғлиқ харажатлари учун ссуда ажратиш
Ариза берувчи Ягона порталда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва хизматнинг маъмурий регламентига мувофиқ тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда сўров юборади.
Агентлиги илова қилинган ҳужжатларнинг хизматнинг маъмурий регламентига мувофиқлигини 3 иш куни ичида текширади.
Агентлик бошқармаси вакили 5 иш куни ичида аризага илова қилинган ҳужжатларни солиштириш орқали ўрганади. Маълумотлар тўғри бўлса, кафил ёки суғурта полиси асосида қарз шартномаси имзоланади.
Ариза берувчи 5 иш кунида тасдиқланган шартномани (пдф форматда) Ягона портал орқали агентликка юборади.
Агентлик 1 иш куни ичида шахсий кабинетига ссуда ажратилиши ҳақида электрон шаклдаги ҚР-кодли маълумотнома юборади.
1. Иш берувчи билан ариза берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномаси;
2. Кафил розилиги ёки суғурта полиси;
3. Виза (ишлаш ва саёҳат қилишга рухсат берадиган ҳужжат).
Умумий статистика
Янгилари | 22 |
Жараёнда | 6 |
Тугалланганлар | 98 |
Рад этилганлар | 357 |
Тўлов жараёнида | 0 |
Бекор қилинган | 39 |
Барча | 522 |