icon

Диний ташкилотларни рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш

Барча шахсларга кўрсатилади
Автоматик
Барча шахсларга кўрсатилади
Автоматик

1. Нодавлат нотижорат ташкилоти ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза ва таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказувчи органга тизим орқали юборади. Ариза юбориш жараёнида тизим орқали рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган давлат божи тўланади ёки давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат бириктирилади;
2. Рўйхатдан ўтказувчи адлия органи томонидан диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш юзасидан эътироз бўлмаса, диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги буйруқни тизимда шакллантиради ва у асосда реал вақт режимида солиқ ва статистика органларидан КТУТ ва СТИР кодларини олган ҳолда гувоҳномани шакллантиради;
3. Агар рўйхатдан ўтказиш юзасидан эътироз бўлса,рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида буйруқни шакллантиради ва у асосда диний ташкилот ташаббускорлари хат билан тизим орқали хабардор қилинади.

+998(71)207-04-39

Диний ташкилот ташаббускорлари ва диний ташкилот марказий бошқарув органлари

1. Маҳаллий диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатга:

- маҳаллий диний ташкилотни ўз ташаббусига кўра тузаётган, ўн саккиз ёшга тўлган, эллик нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари имзоларини ўз ичига олган ҳужжатнинг;

- таъсис йиғилишининг маҳаллий диний ташкилотни ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган қарорининг;

- маҳаллий диний ташкилотнинг давлат тилидаги уставининг;

- маҳаллий диний ташкилотни ташкил этиш ташаббускорлари тўғрисидаги ва унинг раҳбар органи аъзолари ҳақидаги ҳужжатларнинг;

- маҳаллий диний ташкилотнинг раҳбарида диний профессионал маълумот мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг, бундан таълимоти диний профессионал таълим тизимини назарда тутмайдиган конфессиялар мустасно;

- Дин ишлари бўйича қўмита хулосасининг;

маҳаллий диний ташкилотнинг почта манзили сифатида фойдаланилиши мўлжалланаётган кўчмас мулкнинг шаҳарсозлик нормалари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалар илова қилинган ҳолда маҳаллий ижроия ҳокимияти органи (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари) хулосасининг электрон нусхаси илова қилинади.

2. Марказий бошқарув органини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон мурожаатга:

- таъсис йиғилишининг (конференциясининг) марказий бошқарув органини ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва бошқарув органларини сайлаш тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган қарорининг;

- марказий бошқарув органининг давлат тилидаги уставининг;

- жойлашган еридан диний ташкилотнинг почта манзили сифатида фойдаланилиши мўлжалланаётган кўчмас мулкка эгалик қилиш ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг;

- марказий бошқарув органининг таъсисчилари ва унинг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги ҳужжатларнинг;

- марказий бошқарув органининг раҳбарида диний профессионал маълумот мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг, бундан таълимоти диний профессионал таълим тизимини назарда тутмайдиган конфессиялар мустасно;

- Дин ишлари бўйича хулосасининг электрон кўчирма нусхалари илова қилинади.

3. Диний таълим муассасасини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги электрон мурожаатга:

- марказий бошқарув органининг диний таълим муассасасини ташкил этиш, унинг уставини тасдиқлаш ва раҳбар органларини сайлаш (тайинлаш) бўйича маълумотларни ўз ичига олган қарорининг;

- диний таълим муассасасининг давлат тилидаги уставининг;

- диний таълим муассасасининг раҳбар органи аъзолари тўғрисидаги ҳужжатларнинг;

- Дин ишлари бўйича хулосасининг ва ваколатли орган хулосасининг электрон кўчирма нусхалари илова қилинади.

Умумий статистика

Янгилари 0
Жараёнда 0
Тугалланганлар 0
Рад этилганлар 0
Тўлов жараёнида 0
Барча 0

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг