Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестрига киритиш, реестрдан чиқариш ва маълумотларни ўзгартириш
1. Aриза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади
2. Керакли турдаги сўровномани тўлдиради ва юборади
3. Ваколатли ташкилот аризани кўриб чиқади, реестрга киритишда 3 иш куни ичида фермер хўжалиги реестрига киритилгани ҳақида маълумотнома юборади ёки аризани рад этади. Реестрдан чиқариш бўйича ариза берилганда 1 иш кунида реестрдан чиқарилади ёки ариза рад этилади. Маълумотларни ўзгартириш аризалари бўйича 3 иш кунида реестр маълумотлари ўзгартирилади ёки ариза рад этилади.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари қуйидаги ҳолатларда реестрдан автоматик тарзда чиқарилади:
- кўп тармоқли фермер хўжалиги тугатилганда;
- кўп тармоқли фермер хўжалиги қайта ташкил этилганда (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш ва ўзгартириш).
а) фермер хўжаликларини Реестрга киритиш учун:
кўп тармоқли фермер хўжалигининг ихтисослашуви тўғрисидаги маълумотлар;
ишлаб турган ўз хусусий воситаларнинг асосий рўйхати нусхаси (ишлаб чиқариш базаси, машина ва механизмлар);
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва сотиш, саноат ишлаб чиқариши бўйича фаолият, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва фаолиятнинг қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа турлари амалга оширилишини тасдиқловчи (фермер хўжалиги томонидан тасдиқланган) шартномалар ва ҳисоб-фактуралар нусхаси (бажарилган ишлар далолатномаси ва шу кабилар);
молиявий кўрсаткичлар тўғрисидаги ҳисобот.
б) Реестрга ўзгартириш киритиш учун:
ўзгартиришларни асослантирувчи ҳужжатлар.
Реестрга киритиш ва маълумотларни ўзгартириш - 3 иш куни;
Реестрдан чиқариш - 1 иш куни.
Умумий статистика
Янгилари | 5 |
Жараёнда | 4 |
Тугалланганлар | 2 |
Рад этилганлар | 3 |
Тўлов жараёнида | 0 |
Бекор қилинган | 1 |
Барча | 15 |