Шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро мунтазам норентабел автобус йўналишларидан кўриладиган зарарни қоплаб бериш
Ариза берувчи, яъни Шаҳар атрофи ва вилоят ичи шаҳарлараро норентабел мунтазам автобус йўналишларида зарар кўрган юридик шахс ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ариза юборади. Aризада юборилган маълумотлар асосида ташувчиларга улар томонидан шаҳар атрофи ёки вилоят ичидаги шаҳарлараро автобус йўналишида 30 фоизгача (30 фоиз ҳам шу жумлага киради), Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди учун, истисно тариқасида, 40 фоизгача (40 фоиз ҳам шу жумлага киради) миқдорда кўрилган зарарни субсидия ажратиш йўли билан қоплаб бериш, агар кўрилган зарар миқдори 30 фоиздан (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди учун 40 фоиз) ошган тақдирда субсидия ажратишни рад етиш тўғрисида қарор қабул қилади
1.Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 718-сон қарорининг 3-иловасига мувофиқ норентабел йўналишдан кўрилган зарар бўйича ҳисоб-китоб ҳужжатлари;
2.Молиявий ҳисобот; (Бунда, Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот, яъни солиқ инспекцияга топшириладиган корхонанинг молиявий ҳисоботлари)
3.Статистик ҳисобот; (Ҳудудий Статистика бошқармаларига топшириладиган ҳисоботлар)
4.Ёқилғи, материал харажатларини асословчи ҳисоб-фактура ва ёқилғи нормаси ҳамда ёқилғи сарфи тўғрисидаги маълумотлар
Умумий статистика
Янгилари | 0 |
Жараёнда | 0 |
Тугалланганлар | 0 |
Рад этилганлар | 0 |
Тўлов жараёнида | 0 |
Бекор қилинган | 0 |
Барча | 0 |