Кемани рўйхатдан ва қайта рўйхатдан ўтказиш
1. Юридик ва жисмоний шахс ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза ва таъсис ҳужжатларини рўйхатдан ўтказувчи органга тизим орқали юборади;
2. Рўйхатдан ўтказувчи кема маълумотлари аризага мувофиқ бўлганда тўлов амалга оширилганини текширган ҳолда гувоҳномани шакллантиради;
3. Агар рўйхатдан ўтказиш юзасидан эътироз бўлса, рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги ҳақида қарор қилади ва тизим орқали кема эгаларининг шахсий кабинетига хабарнома юборилади;
4. Ариза берувчи ўн кун ичида билдирилган камчиликларни бартараф этиши ва кемани рўйхатга қўйиш учун аризани қайтадан тақдим этиши мумкин;
5. Ташкилот номи ўзгарса ёки Кема гувоҳномаси йўқотиб қўйилган тақдирда қайта расмийлаштириш учун ариза берилади;
+998 (71 )202-05-01
Жисмоний ва юридик шахслар
Кемаларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатга қуйидаги ҳужжатлардан мавжуд бўлгани илова қилинади:
- Кемани олди-сотди шартномаси;
- Ташкилотга тегишлилиги бўйича буйруқ нусхаси ёки мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
- Суд қарори;
- Чет элдан келган кемалар учун божхона юк декларацияси нусхаси;
15 кун
Йиғим
- Ягона портал орқали топширилганда миқдори - 370800 сўм (0.9 БҲМ)
Умумий статистика
| Янгилари | 1 |
| Жараёнда | 6 |
| Тугалланганлар | 41 |
| Рад этилганлар | 15 |
| Тўлов жараёнида | 10 |
| Бекор қилинган | 11 |
| Барча | 84 |
