Меҳмонхона қуриш, жиҳозлаш ва реконструкция қилиш учун субсидия ажратиш
Ариза берувчи ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ҳолда ариза юборади.
Сурхондарё вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидия ажратиш тартибига кўра:
Субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:
- тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 15 млн сўм;
- 1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 20 млн сўм;
- 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 25 млн сўм.
Бунда меҳмонхона камида икки қаватдан иборат бўлиши лозим.
Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар учун субсидия ажратиш тартибига кўра:
Субсидия Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган ва тоифага эга бўлмаган меҳмонхона белгиланган тартибда уч юлдузли тоифага эга бўлганда ажратилади.
Тадбиркор субсидия олиш учун ҳужжатларни топшириш санасида банкротлик ёки тугатиш жараёнида бўлмаслиги лозим.
Тадбиркорга уч юлдузли тоифага айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонасига Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан йигирма миллион сўмдан субсидия ажратилади.
Хоразм вилоятида инвесторлар томонидан фойдаланишга топширилган меҳмонхоналарнинг ҳар бир хонаси учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан қуйидаги миқдорларда бир марталик субсидия ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
- тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 10 млн сўм;
- 1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 15 млн сўм;
- 2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 20 млн сўм;
- 3, 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхона учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 27 июлдаги ПҚ-238-сон қарорида белгиланган миқдорларда.
Сурхондарё вилояти:
19 иш куни.
Хоразм вилояти:
19 иш куни.
Қорақалпоғистон Республикаси:
20 иш куни.
Aгар қўшимча талаб етилганда - 20 иш куни.
Умумий статистика
Янгилари | 1 |
Жараёнда | 0 |
Тугалланганлар | 6 |
Рад этилганлар | 4 |
Тўлов жараёнида | 0 |
Бекор қилинган | 13 |
Барча | 24 |