Янги талқинга ўтиш
image

Жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли ер участкаларини (Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини) масофадан туриб хусусийлаштиришлари мумкин

16.05.2022

Жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли ер участкаларини (Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини) масофадан туриб хусусийлаштиришлари мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 14 февралдаги 71-сонли қарори билан жисмоний ва юридик шахслар ўзларига тегишли ер участкаларини хусусийлаштириши мумкин бўлди.

  • Фуқароларимиз якка тартибдаги уй-жой, юридик шахслар эса нотурар бино-иншоотларга эга. Энди улар ўзларига тегишли кўчмас мулк – ер участкаларини (кўп қаватли уйлар бундан мустасно) кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш орқали хусусийлаштириши мумкин (агар бино кадастрдан ўтмаган бўлса, ер хусусийлаштирилмайди).
  • Шу кунга қадар фуқароларга тегишли уй-жойлар жойлашган ер участкалари, мерос қилиб қолдирилган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқидаги ерлар, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган нотурар жой объектларининг ер участкаларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи берилар эди. Яъни бино ўзингизга тегишли бўлса ҳам, унинг ери давлатники эди.
  • Энди мана шу ер участкаларини хусусийлаштириш учун жисмоний ва юридик шахслар my.gov.uz орқали онлайн мурожаат қилишлари мумкин. Келиб тушган ариза Кадастр агентлиги ва Қурилиш бўлимларига йўналтирилади. Кадастр бўлимлари ер участкасининг ариза берган фуқаро номига расмийлаштирилганми ёки йўқми, яъни рўйхатдан ўтказилганини текширади. Бунда ўша ер участкаси ўзгармагани, бугунги кунда ҳам реестрда мавжудлиги, тақиқ ва чекловлар йўқлиги, хуллас, хусусийлаштиришга монелик қилмайдиган томонлари текшириб чиқилади.
  • Қурилиш бўлимлари эса ер участкаси ҳудудининг шаҳарсозлик меъёрларига мос келишини ўрганади. Барча текширувлардан ўтгач фуқарога хусусийлаштириш ҳақида хабарнома юборилади ва талабгор тўловни амалга оширади.

Ерни хусусийлаштириш учун қанча маблағ тўланади?

  • Аризани кўриб чиқиш учун 24300 сўм миқдорида йиғим ундирилади.
  • Шу билан бирга, ер участкасини хусусийлаштириш учун дифференциал тўлов ундирилади.

Бу қандай ҳисобланади?

  • Барчамиз ер участкасига ер солиғи тўлаймиз. Мулкдорлар учун хусусийлаштириш тўлови ер участкасига ҳисобланган солиқ миқдорининг 20 баробари деб белгиланган.
  • Масалан: агар фуқаро битта ҳовлига йилига 100 минг сўм солиқ тўласа (бунда мол-мулк солиғи қўшиб ҳисобланмайди, айнан ер участкасига тўланадиган солиққа нисбатан ҳисобланади), хусусийлаштириш учун 2 млн. сўм тўлов амалга оширилади. Шундан сўнг ўша ер участкасига бўлган давлат ордери берилади. Ушбу ордер асосида кадастр органлари ер участкасига нисбатан мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишади.

Бу муҳим!

  • Ҳар бир жисмоний ва юридик шахс ўзига тегишли бўлган ер участкасини фақат ўзигина сотиб олади. Бу аукционга қўйилмайди ва бошқа одам сотиб олиши ёки бошқа одамга ўтиб кетиши мумкин эмас.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг