Янги талқинга ўтиш
image

Экспорт ва импорт билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун қулайлик

07.04.2022

Эндиликда Халқаро йўлларда ташиш (TIR – Transports Internationaux Routiers) китобидан фойдаланган ҳолда халқаро ташишларни амалга ошириш учун рухсатнома my.gov.uz орқали олинади.

Рухсатноманинг амал қилиш муддати чекланмаган ва хизмат мутлақо бепул.

Нима учун керак?

Халқаро ташишлар TIR китобидан фойдаланган ҳолда амалга оширилганда, товарлар оралиқ божхона органларидан олиб кириш ёки олиб чиқишда бож ва солиқларни тўлаш ёки депозитга қўйишдан озод этилади.

TIR тартиб-таомилига кўра, муҳрланган транспорт воситаларида, муҳрланган транспорт воситаларининг таркибида ёки контейнерларда ташилган товарлар оралиқ божхона органларида божхона кўригидан озод қилинади. Бунда транспорт воситаларига «TIR» ёзувли лавҳа ёпиштирилиши лозим.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг