Янги талқинга ўтиш
image

Архив маълумотларини онлайн олинг!

04.04.2022

Архив маълумотлари (Мавзули сўровларни ижро этиш) хизматини my.gov.uz ва унинг мобил иловаси орқали онлайн олиш мумкинлигидан хабардормисиз?

My.gov.uzда ушбу хизмат (https://my.gov.uz/uz/service/517) орқали ер ва уй-жой ажратиш, хусусийлаштириш, аҳоли ва тадбиркорлик масалалари бўйича ҳокимлик қарорлари, тураржой, мерос, ворислик, 1941-1945 йилларда Ўзбекистонга эвакуация қилинган шахслар ҳақида маълумотлар олиш ва бошқалар қамраб олинган.

Хизматлар нархи турига қараб қуйидагича:

  • Алоҳида фактлар, воқеалар, маълумотларни аниқлаш (тасдиқлаш) – 135000 сўм;
  • Тураржойлар бўйича маълумотномалар тайёрлаш – 135000 сўм;
  • Мулк ҳуқуқини аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларга архив ҳужжатидан нусха бериш – 135000 сўм;
  • Эвакуацияни аниқлаш (тасдиқлаш) бўйича сўровларнинг архив маълумотномасини бериш – 270000 сўм.

Муҳими, хизматдан my.gov.uz орқали фойдаланилганда 10 фоиз чегирмага эга бўласиз!

Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжат талаб этилмайди. Барчаси оддий ва осон.

Агар Сизда юқоридаги хизмат бўйича таклифлар бўлса, мурожаатингизни epigu@egov.uz манзилига ҳафтанинг 7 кунида, 24 соат давомида юборишингиз мумкин.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг