Янги талқинга ўтиш
image

ID-картасини олиш учун my.gov.uz орқали мурожаат қилиш тартиби белгиланди

08.01.2022

Ҳукумат қарори (8-сон, 06.01.2022-y.) билан Фуқароликни расмийлаштириш соҳасида айрим давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентлари тасдиқланди.

Қарорга кўра, қуйидаги хизматлар Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (ваколатли орган) ва давлат хизматлари марказлари билан бир қаторда онлайн тарзда Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали амалга оширилади:

Ўзбекистон фуқароси, Ўзбекистонда доимий яшовчи чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан идентификацияловчи ID-картасини олиш учун мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати;

Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар ва Ўзбекистон фуқаролари томонидан фуқароликка қабул қилиш ёки фуқароликдан чиқиш учун ваколатли давлат органига мурожаат қилиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш.

Шунга кўра, мурожаат этувчи ID-карта олиш учун электрон сўровнома тўлдиради.

Ваколатли орган сўровномага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини текшириб, улар тўғри бўлган тақдирда мурожаат этувчига тегишли хабарнома юборади.

Фуқаро 3 иш куни ичида белгиланган миқдорда давлат божи тўлайди.

Тўлов амалга оширилиб, ID-картани олиш юзасидан тегишли хабарномани олгач, 3 иш куни ичида тегишли ҳужжатларни ваколатли органга шахсан келиб тақдим этади.

Ваколатли орган томонидан талабнома шакллантирилгандан сўнг мурожаат этувчига 1 иш кунида ID-карта расмийлаштирилади ва тақдим этилади.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг