Янги талқинга ўтиш
image

Энди йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклашда ҳам Ягона порталдан фойдаланиш мумкин

02.12.2021

Энди йўқотилган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклашда ҳам Ягона порталдан фойдаланиш мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида “Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш учун имтиҳонга ариза юбориш” хизмати ишга туширилди.

Афзаллиги нимада?

Мазкур хизматнинг қулайлиги шундаки, энди фуқаролар йўқотилган гувоҳномани тиклаш учун Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига ташриф буюрмаган ҳолда тегишли ҳужжатларни электрон илова қилишлари мумкин.

Бунда аҳолининг ҳам вақти, ҳам нақди тежалади.

Қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати:

1. Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларини тугатганлик тўғрисидаги гувоҳнома.
2. 083 шаклдаги тиббий маълумотнома (амал қилиш муддати 3 ойдан ўтмаган бўлиши лозим).
3. Охирги бир йил давомида автотранспорт воситасини бошқарганлиги тўғрисида маълумотнома (ишончнома, ҳайдовчилик билан шуғулланса, ишхонадан маълумотнома, техпаспорт ва бошқалар).
4. Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномаси (нусхаси мавжуд бўлса).

Кейинги жараёнлар

Тақдим этилган ҳужжатлар текширилгач, мурожаатчига Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаларига ташриф буюриш, имтиҳонлардан ўтиш учун қонунчиликда белгиланган тўловларни амалга ошириш ҳамда назарий ва амалий имтиҳондан ўтиши мумкинлиги тўғрисида хабарнома юборилади.

Эслатиб ўтамиз: Ягона портал фойдаланувчилари юборилган аризалар ҳолатини ҳам my.gov.uz манзилида масофадан кузатиб бориш имкониятига эга.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг