Янги талқинга ўтиш
image

Сув учун рухсатнома

10.08.2021

Эндиликда сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон тарзда олиш мумкин.

Биламизки, сув – ҳаёт манбаи. Айниқса, буни қурғоқчил минтақада жойлашган давлатлар, жумладан, мамлакатимиз аҳолиси ҳам жуда яхши билади.

Сув – инсон ҳаёти учун зарур бўлган энг муҳим табиий ресурс. У озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш, энергия ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, одамларнинг маиший ва санитар-гигиеник эҳтиёжларини қондириш каби жараёнларда тенгсиздир.

Ер шаридаги барча сув захирасининг 97,2% океанларда жамланган. Бироқ унинг таркиби ўта шўрлиги учун истеъмолга яроқсиз ҳисобланади. Сув захирасининг 2,2% эса ер юзи ва тоғликларни қоплаган музликлардаги чучук сувлар ҳиссасига тўғри келади. Шундай экан, табиатнинг ушбу қимматли ресурсини тежашимиз, асраб-авайлашимиз даркор. Бунинг учун эса назорат ва тартиб жуда муҳим.

Ҳуқуқий ҳужжатга кўра, ушбу рухсатнома сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишни, шу жумладан, сувни олишни ва оқова сувларни оқизиб юборишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга татбиқ қилинади.

Жисмоний шахсларнинг коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан суткасига 5 м3гача сувдан умумий фойдаланишида эса татбиқ этилмайди.

Рухсатнома олмасдан сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш тақиқланади. Авваллари бу турдаги рухсатномаларни олиш учун тегишли ташкилотларга бир қанча ҳужжатлар билан қайта-қайта мурожаат этиларди. Ҳозирги кунда электрон ҳукумат туфайли идоралараро ўзаро боғланиш ва келишиш электрон тарзда йўлга қўйилган.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг