Янги талқинга ўтиш
image

9 май – Хотира ва қадрлаш куни

09.05.2025

Ушбу кунда биз тинчлик ва эркинликни ҳимоя қилган, мардлик ва фидойилик кўрсатган юртдошларимизни миннатдорлик билан ёдга оламиз.

Уруш фахрийлари, меҳнат фронти иштирокчилари ҳамда кекса авлод вакиллари – барчаси бизнинг бугунги кунимиз пойдеворини яратган азиз инсонлардир.

🎖 my.gov.uz портали ҳар бир фидойига чуқур миннатдорчилик билдиради ва кекса авлодга ғамхўрлик қилиш – ҳаммамизнинг бурчимиз эканини эслатади.

📌 Кекса фуқаролар ва фахрийлар учун my.gov.uz порталида қуйидаги давлат хизматлари мавжуд:
🔹 Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун санаторий йўлланмасини олиш
🔹 Имтиёзли транспорт картасини ёки унинг дубликатини расмийлаштириш
Биз ҳар бир фуқаро, айниқса, ёши улуғ авлод вакиллари давлат хизматларидан қулай, тез ва ҳурмат билан фойдаланишини таъминлашга интиламиз.

🕊 Бугунги кунда хотирамиз барҳаёт, ҳурматимиз самимий ва ғамхўрлигимиз амалий бўлсин.

Ҳурмат билан,
my.gov.uz жамоаси

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг