Янги талқинга ўтиш
image

⚡️ my.gov.uz орқали “Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш” қулайлашди!

11.03.2025

⚡️ my.gov.uz орқали “Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш” қулайлашди!

🟡 Хизмат қадамлари қисқартирилди ва мулкдорга тегишли кўчмас мулк маълумотлари автомат равишда текширувдан ўтказиладиган бўлди.

👨‍👩‍👧‍👦 Шунингдек, фарзандни доимий рўйхатингиз бўйича рўйхатга қўйиш имконияти ҳам яратилган. (https://my.gov.uz/oz/service/363) Бунда мулкдорнинг розилиги – шахсий кабинетга юбориладиган сўров орқали тасдиқланади.

🔔 Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўйлаб доимий рўйхатга қўйиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:

⏺️ Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида уй сотиб олинганида, мулкдор ўзини доимий рўйхатга қўя олади.
⏺️ Мулкдор ўз фарзандларини Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилояти бўйлаб доимий рўйхатга қўя олади (агар фарзандларининг манзил маълумотлари Ички ишлар вазирлиги “Манзил” ахборот тизимида мавжуд бўлса).
⏺️ Аввал Тошкент шаҳар ёки Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтган ва қайтиб ушбу шаҳар ёки вилоятга доимий рўйхатга турмоқчи бўлса.

❗️ Бошқа ҳолатларда шаҳар ва туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат этиш лозим.

▶️ Видеоқўлланмада хизматдан фойдаланиш тартиби билан танишинг:

▶️ https://youtu.be/erugs14mhiA

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг