Янги талқинга ўтиш
image

⚡️Ўзбекистонда халқаро имтиҳонларга бўлган қизиқиш ортиб бормоқда

28.01.2025

👨‍🏫 Айниқса, ёшлар хорижда таълим олишни, замонавий касбларни ўрганишни исташмоқда. Давлатимиз уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаб, халқаро имтиҳон харажатларини қоплаш имкониятини яратмоқда.
 
📈 2024-йил статистикаси:  
  
⏺ Халқаро имтиҳонлар учун жами 24 534 та ариза топширилган бўлиб, бу 2023-йилга нисбатан 10% ўсишни кўрсатади.  
 
⏺ Бунда IELTS энг талабгир имтиҳонга айланди – 14 782 та ариза келиб тушди. Шундан 11421 таси давлат томонидан молиялаштирилди.  
 
⏺ Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри етакчи бўлди: 5043 та аризачига харажатлар қоплаб берилди. Имтиҳон харажатларини қоплаш учун 10 миллиард 596 миллион сўм маблағ ажратилди.  
 
⏺ IELTS'дан ташқари, TORFL/ТРКИга – 5774 та, TOEFL iBTга293 та ариза топширилди.  
 
⏺ Академик имтиҳонларга ҳам талаб юқори бўлди: SATга – 2922 та, GREга – 54 та, GMATга – 36 та ариза келиб тушди.  
 
⏺ Осиё тиллари бўйича имтиҳонлар (TOPIK, HSK, JLPT) ҳам ўз ўрнига эга бўлиб, жами 235 та аризани ташкил этди.  

💬 Муваффақиятли ёшлар сафига сиз ҳам қўшилинг!  
 
📱 Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/oz/service/413

Барча янгиликлар

🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025
🎗 Болалар меҳнатига қарши кураш – барчамизнинг бурчимиз

12 июнь – Болалар меҳнатига қарши курашишнинг халқаро куни. Болаларни ҳимоя қилишда давлат ва жамият бирлашмоғи зарур.

12.06.2025
♻️5-июн — Бутунжаҳон атроф-муҳитни муҳофаза қилиш куни

Бугун — табиатни асраш ва экологик муаммоларга эътибор қаратиш куни. Ўзбекистон ҳукумати яшил иқтисодиёт, қайта тикланувчи энергия ва экологик хавфсизликни таъминлашга ҳаракат қилмоқда.

05.06.2025
9 май – Хотира ва қадрлаш куни

Бугун, 9 май куни, Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни нишонланмоқда – бу тарихга ҳурмат, жасорат ва ватанпарварлик учун чуқур миннатдорчилик ифодаси бўлган кун.

09.05.2025
📡 Алоқа ходимлари куни билан!

My.gov.uz портали жамоаси барча алоқа ва телекоммуникация соҳаси мутахассисларини касб байрамлари билан самимий муборакбод этади!

07.05.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг