📝 Субсидиялар учун ариза қабул қилиш яна бошланди!
📱 Ногиронлиги бўлган шахслар my.gov.uz портали орқали мутлақо бепул тарзда онлайн ариза топшириб, қуйидаги йўналишлар бўйича субсидия олишлари мумкин:
💬 Асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари хариди учун субсидия: Энди иш фаолиятингизни бошлаш ёки давом эттириш учун зарур бўлган жиҳозларни харид қилишда давлатдан моддий ёрдам олишингиз мумкин!
💬 Яшаш ва транспорт харажатлари учун субсидия: Ўқиш даврида яшаш ва транспорт харажатларингизни қоплаш учун субсидия олиш имконияти мавжуд.
💬 Ўқиш учун тўлов-контрактни қоплаш учун субсидия: Таълим олишдаги молиявий қийинчиликларни енгиллаштириш мақсадида ўқиш учун тўлов-контрактни қоплашга субсидия ажратилади.
▶️ Хизматлардан фойдаланиш тартиби билан видеоқўлланмада батафсил танишинг: