Янги талқинга ўтиш
image

Ўқув маркази очиш учун субсидия!

06.01.2025

💻 Талабгорлар 10-январга қадар “Қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратиш” хизматидан фойдаланишлари мумкин. 
 
👉 Бу турдаги субсидия қуйидаги мақсадларда ажратилади: 
 
⏺ бино ва ўқув хоналарини замонавий ахборот коммуникация технологиялари, мебель, асбоб-ускуналар, ўқитишнинг техник воситалари ва бошқа анжомлар билан жиҳозлашга; 
 
⏺ зарур дарсликлар, ўқув-методик адабиётлар ва бошқа кутубхона-ахборот ресурслари ҳамда воситалари билан таъминлаш, таълим жараёнини ташкил этишга жалб этиладиган педагог кадрлар меҳнатига ҳақ тўлашга. 
 
 🗂Қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: 
 
🔵 2 йилга мўлжалланган бизнес режа; 
🔵 маҳсулот етказиб бериш ёки ишларни, хизматларни бажариш тўғрисида тузилган хўжалик шартномалари; 
🔵 педагог кадрлар билан тузилган меҳнат шартномалари; 
🔵 педагог кадрларнинг хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи сертификатлари; 
🔵 таълим жараёнида фойдаланилаётган бино ёки ўқув хоналарининг ижара шартномаси (кўчмас мулк ижараси асосида фаолият юритаётган нодавлат таълим ташкилотлари учун). 
 
👍 Хизматдан фойдаланиш мутлақо бепул.

▶️ Фойдаланиш тартиби билан видеойўриқномада танишинг: 
 
📺 https://youtu.be/M_e3Lczq34U

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг