Янги талқинга ўтиш
image

Ипотека кредити бўйича субсидия бериш яна бошланди!

03.10.2023

Субсидия олишга 18 ёшга тўлган фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.

Субсидия даромади юқори бўлмаган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга ижтимоий мезонлар  асосида берилади.

Ҳужжатга кўра,

- қишлоқларда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 6,9 бараваригача (5 млн 671 минг 800 сўмгача);

- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар шаҳарларида белгиланган МҲТEКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 8 бараваригача (6 млн 576 минг сўмгача);

- Тошкент шаҳрида белгиланган МҲТEКМнинг 3 бараваридан (2 млн 466 минг сўм) 9,2 бараваригача (7 млн 562 минг 400 сўмгача) бўлган оилалар юқори даромадга эга эмас, дея эътироф этилади.

Субсидия учун ариза юбориш тартиби

Фуқароларимиз ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун my.gov.uz портали орқали электрон тарзда ариза юборишлари мумкин.

Мурожаатчи my.gov.uz порталининг “Менинг аризаларим” бўлимига келиб тушган ижобий хабарномадан сўнг жавобда кўрсатилган уй-жойнинг юқори қийматидан ошмаган қийматдаги уй-жойни ипотека кредити орқали сотиб олиш юзасидан қурилиш (пудрат)ташкилоти билан шартнома тузади.

Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.

 

 

 

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг