Янги талқинга ўтиш
image

Нотурар жой тоифасига ўтказиш учун рухсат олиш

11.09.2020

Ҳеч кимга сир эмаски, бизнеснинг муваффақияти бевосита тижорат кўчмас мулкини сотиб олиш еки ижарага олиш жараёнларига боғлиқ. 

Бизнесингизни ташкил қилишда биринчи навбатда фирма ёки ишлаб чиқариш корхонаси жойлашадиган бино билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилиш керак. Aммо баъзан бу бинолар турар жой тоифасига кириши мумкин, бу эса уларни нотурар жой тоифасига ўтказиш учун рухсат олишни талаб қилади.

Ушбу рухсатномани my.gov.uz Ягона портали ёрдамида олиш жуда осон. Бунинг учун сиздан қуйидагилар талаб қилинади:

  • https://my.gov.uz/uz/service/view/22 ҳаволаси орқали ариза тўлдириш;
  • хонадон эгалари ва вояга етган оила аъзоларининг нотариал тасдиқланган ёзма розилиги;
  • аризани кўриб чиқиш учун йиғим тўлаш.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим биноларнинг минтақавий жойлашишига қараб базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 – 30 фоизгача олинади, хизматни кўрсатиш муддати эса 8 кунни ташкил қилади.

Ҳа, айтганча, биз ушбу хизматни ҳам my.gov.uz Ягона портали орқали 10% арзон нархда олиш мумкинлигини эслатишдан чарчамаймиз.

My.gov.uz – тез, осон ва арзондир!

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг