Янги талқинга ўтиш
image

Aрхитектура ва режалаштириш топшириғини олиш бўйича давлат хизмати

20.08.2020

Қурилиш - бу жиддий ва масъулиятли муносабат билан қабул қилиниши керак бўлган жараёндир. Ҳар бир биринчи навбатда тугаган объект қандай кўринишини тасаввур қилади - ташқи кўриниши, материаллари, элементлари ва дизайни ҳақида ўйлайди.

Бинолар техник талабларга жавоб бериб шаҳарнинг ташқи кўринишига мос бўлиши керак ҳамда шаҳарсозлик қоидаларига кўра, нафақат эстетик талабларни, балки гигиена, иқтисодиёт, экология ва бошқа кўплаб талабларни ҳам ҳисобга олиш керак.

Шаҳар бош режага мувофиқ қурилиб, шаҳар бош қурилиш бошқармаси билан келишилган бўлиши керакдир. Бунинг учун ҳар бир қурувчи архитектура ва режалаштириш топшириғини олиши керак.

Aрхитектура ва режалаштириш топшириғи (AРТ) қурилиш бошланишидан олдин олиниши керак бўлган асосий норматив ҳужжатлардан бири бўлиб, у қурилишнинг барча талабларни ўз ичига олади.

AРТ олиш учун қуйидаги қадамларни бажаришингиз кифоя:

  • Ягона порталдаги хизматга ўтинг;
  • керакли майдонларни тўлдиринг;
  • энг кам иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида тўловни амалга оширишинг.

Кутиш муддати 1 иш куни.

Таъкидлаш жоизки, ушбу хизмат такомиллаштириб, тўлов жараёнида хатоликлар бартараф этилди, сўровни кутиш вақти қисқартирилди ва QR коди қўшилди - энди QR код орқали ҳужжатнинг ҳақиқийлиги тезда текширилиши мумкин.

My.gov.uz - давлат хизматлари янги форматда!

Хизматга ўтиш ҳаволаси: https://my.gov.uz/uz/service/157

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг