Янги талқинга ўтиш
image

Ҳурматли фуқаролар ❗️❗️

02.04.2020

❗️❗️Ҳурматли фуқаролар!

my.gov.uz порталининг иш фаолияти билан боғлиқ бир қанча салбий фикрларнинг келиб чиқишини инобатга олиб, қуйидагиларни эътиборга олишингизни сўраймиз:
Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамда Ягона интегратор UZINFOCOMнинг вазифаларидан бири бу, интерактив давлат хизматларини my.gov.uz порталига жорий этиш ва порталнинг ишлашини таъминлашдан иборат.
Автомобил воситаларига махсус рухсатнома стикерларини олиш бўйича хизмат, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг  олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус Комиссияси Раҳбари томонидан имзоланган Регламентга асосан жорий этилган.
Хизмат бўйича юборилган аризага рухсатнома бериш ёки рад этиш бўйича қарорни Давлат хизматлари агентлигининг масъул ҳодимлари 👉 (www.davxizmat.uz) қабул қиладилар. Ариза берувчининг фаолият тури регламент талабларига мос келмаса, рад бериш тўғрисидаги қарор ахборот тизими орқали автоматик тарзда берилади.
Шу нарсани қайд этиб ўтиш лозимки, ушбу функция махсус рухсатнома бериш талаблари асосида амалга оширилган бўлиб, айни вақтда хизматдан фойдаланиш учун ариза жўнатиш вақтида, Давлат хизматлари агентлиги ходимлари томонидан тақдим этилган, умумдавлат иқтисодий фаолият турлари бўйича классификатор (ОКЭД) коди бўйича фильтр ўрнатилган.

☎️Ушбу хизматни кўрсатиш билан боғлиқ саволларингизга жавобни, Давлат хизматлари агентлигининг қисқа телефон рақами: 1148 дан олишингиз мумкин.

Барча янгиликлар

Бугун – Халқлар дўстлиги куни

Бугун – Халқлар дўстлиги куни Халқлар дўстлиги куни – бу миллатлараро тинчлик, тотувлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамловчи халқаро сана сифатида эътироф этилади.

30.07.2025
Давлат гербимизга 32 йил: Тарих, қадрият ва рақамли давр.

2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун. 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз миллий тарихимиз ва давлатимизнинг мустақиллик тимсоли ҳисобланади.

02.07.2025
ОАВ ва нашриётлар учун барчаси — осон ва онлайн my.gov.uz орқали

ОАВ ва матбаа учун онлайн хизматлар

27.06.2025
26 июн — Гиёхвандлик ва гиёхванд моддалар айланмасига қарши курашишнинг Халқаро куни

Соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш учун саломатлик кўрсаткичларингизни текширинг ва my.gov.uz орқали рақамли хизматлардан фойдаланинг

26.06.2025
🩸 Ҳаётни сақла – донор бўл!

14 июнь — Жаҳон қон донорлиги куни. Донорлик – инсонпарварлик ва ҳаётни сақлаб қолишнинг рамзидир.

13.06.2025

Muxlisa AI

(Ёрдамчи-бот синов режимида ишламоқда )

Call-center:
1242 1148

Сухандон: 🙋🏻‍♀️ 🙋🏻‍♂️
Авторизациядан ўтинг