Суд эксперти сифатида касбий лаёқатини тасдиқловчи сертификат олган шахсларнинг ягона реестрига киритиш
1. Давлат хизматини олиш учун ариза берувчи шахсан Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда сўровнома юборади.
2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда эса, ариза берувчи мустақил равишда белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдиради. Тўлдирилган сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади (Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилган тақдирда).
3. Ваколатли орган 5 иш куни ичида сўровномани кўриб чиқиб, аризачи QR-код (матрик штрихли код) қўйилган Ягона реестрга киритилганлиги ҳақидаги маълумотномани ёки Ягона реестрга киритишни рад этиш ҳақидаги хабарномани Марказга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали юборади.
+998 (71) 207-04-50
Жисмоний шахслар
Суд эксперти сертификати
5 иш куни
Бепул
Умумий статистика
| Янгилари | 5 |
| Жараёнда | 2 |
| Тугалланганлар | 1 |
| Рад этилганлар | 0 |
| Тўлов жараёнида | 0 |
| Бекор қилинган | 0 |
| Барча | 8 |
