Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш)
Чет эл юридик шахсларининг доимий муассасаларини ҳамда алоҳида бўлинмаларини солиқ органларида ҳисобга қўйиш (ҳисобдан чиқариш) хизмати бўйича илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати
| Хизмат тури | Тақдим қилинадиган ҳужжатлар |
| Доимий муассасаларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш | Чет эл юридик шахсининг вакили орқали: 1. Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахс ўзи таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат 2.Махсус рухсат берувчи ҳужжатлар ёки лицензиялар (мавжуд бўлса) 3. Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахс номидан Ўзбекистон Республикасида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат (мавжуд бўлса) 4. Ижро этилиши доимий муассаса ташкил этилишига олиб келадиган шартнома (мавжуд бўлса) Ўзбекистон Республикасининг норезиденти орқали: 1. Биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома 2. Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат ёки Ўзбекистон Республикасининг норезиденти бўлган юридик шахснинг ўз мамлакатида давлат рўйхатидан ўтказилганлигини, давлат рўйхатидан ўтказилганлиги рақамини кўрсатган ҳолда, тасдиқловчи ҳужжат (ёки унинг ўрнига ўтадиган ҳужжат) |
| Алоҳида бўлинмаларни солиқ органларида ҳисобга қўйиш | 1. Таъсис этилган мамлакатда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (солиқ тўловчининг хос рақами кўрсатилган ҳолда) 2. Чет эл юридик шахси ваколатли органининг Ўзбекистан Республикасида алоҳида бўлинма ташкил этиш тўғрисидаги қарори 3. Вакилнинг чет эл юридик шахси номидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ишончнома ёки бошқа ҳужжат (мавжуд бўлса) |
| Доимий муассасаларни солиқ органларида ҳисобдан чиқариш | 1. Вакилни тасдиқловчи ҳужжат 2. Доимий муассаса ташкил этишга олиб келадиган шартнома бўйича ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатнома 3. Фаолияти тугаган санада тузилган молиявий ва солиқ ҳисоботлари |
| Алоҳида бўлинмаларни солиқ органларида ҳисобдан чиқариш | 1. Вакилни тасдиқловчи ҳужжат 2. Чет эл юридик шахси ваколатли органининг алоҳида бўлинмани тугатиш тўғрисидаги қарори ёки ишлар бажарилганлиги тўғрисидаги далолатнома 3. Фаолияти тугаган санада тузилган молиявий ва солиқ ҳисоботлари |
