Иш ҳақи маълумотномаларини олиш бўйича
Status
: Closed
Category
: Suggestion
Ассалому алейкум хурматли портал мутасадди ходимлари! Ҳисобланган иш ҳаққи суммаларини тўғрисида маълумотни такомиллаштириш бўйича таклифим бор эди. Ушбу хизмат ЭРИ орқали олинишини ҳисобга олган ҳолда, бу хизматга турли ташкилотлар(масалан: Банк, Солиқ, Лизинг ва кредит ташкилотлари) томонидан сўралувчи "Иш ҳаққи тўғрисида маълумотнома" олишни қўшиб қўйилса, ҳамда ушбу хужжатга расмий ҳужжат мақоми берилса мақсадга мувофиқ бўларди. Чунки бугунги кунда ушбу маълумотномани сўровчи ташкилотлар ҳам талайгина топилади. Олиш масаласида эса барча бюджет муассасаларининг ҳам хисобчилар ташкилотнинг ўзида ўтиравермайди. Шу сабабли ушбу таклифни бир кўриб чиқсанглар!!!
tugri fikr. Vaqt va ovoragarchilik muammosi hal bulardi.
Айникса кредитларни соддалаштириш буйича олиб борилаётган давлат сиёсатига жуда мос келар эди,акси холда бир иш б.н банка борсангиз иш хакки тугрисидаги маълумотномани ой узгариши б.н талаб килишади.
Assalomu aleykum ! taklifingiz uchun raxmat ko'rib chiqildi va inobatga olindi, taklifingiz yuzasidan ishlar amalga oshirilmoqda.
