Фойдали маълумотлар
Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада кенг шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6044-сонли Фармонига асосан «Лицензия» ахборот тизими ишга туширилган.
Тизим фойдаланувчиларига янада қулайлик яратиш мақсадида IOS ва Андроид мобил иловалари орқали хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилган.
Ушбу мобил илова орқали лицензиялаш ва рухсат бериш ҳужжатларини олиш учун ариза бериш, кабинет орқали ташкилотга тегишли бўлган лицензия ва рухсат бериш ҳужжатлари бўйича маълумотларни олиш, лицензиялар реестридан маълумотлар излаш ва яна бошқа имкониятлардан фойдаланиш мумкин.
Ҳадя шартномасига мувофиқ бир тараф (ҳадя қилувчи) бошқа тараф (ҳадя олувчи)га ашёни текинга мулк қилиб беради ёки бериш мажбуриятини олади ёхуд унга ўзига ёки учинчи шахсга нисбатан мулк ҳуқуқи (талаби)ни беради ёки бериш мажбуриятини олади, ёхуд уни ўзи ёки учинчи шахс олдидаги мулкий мажбуриятдан озод қилади ёки озод қилиш мажбуриятини олади.
Ижара тўғрисидаги Қонуннинг 8-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунларида ва ижара шартномасида ўзга шартлар кўзда тутилмаган бўлса, ижарачи ижарага олинган мол-мулкни, ер ва бошқа табиий ресурслардан ташқари, ижарага берувчининг рухсати билан иккиламчи ижарага топширишга ҳақлидир.
Бунда ижарага олувчи шартномага мувофиқ ижарага берувчи олдида жавобгар бўлиб қолаверади.
Ўқиш жойидан маълумотномани Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олишингиз мумкин.
Яқин-яқингача фуқаронинг доимий ва вақтинча рўйхатда туриш манзили паспортида қайд этилар эди. Бугунги кунда ушбу тартиб бекор қилинди.
Шу ўринда кўпчиликда сўралган жойга рўйхатда туриш манзилини қаердан олиб тақдим этиш мумкин, деган савол туғилиши табиий.
Бунинг ечими осон. Энди бу ҳақдаги тўлиқ маълумотни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) дан олишингиз мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йилнинг 20-ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона МAъМУРИЙ РЕГЛAМЕНТИнинг 17-иловасига асосан, олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномаси Ўзбекистон Республикаси Aдлия вазирлиги ҳузуридаги “Ўзархив” агентлигининг ҳудудий давлат архивлари томонидан 5 иш куни ичида берилади.
license.gov.uz- Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг расмий сайти бўлиб, турли фаолият ёки тадбиркорлик фаолияти учун лицензиялар бериш ва бошқариш билан шуғулланади.
Лицензиялар бериш: лиcэнсе.гов.уз Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларга ариза бериш ва лицензия беришни осонлаштирадиган платформа ҳисобланади. Ушбу лицензиялар бизнес операциялари, профессионал хизматлар ва бошқалар каби кенг кўламли фаолиятга тегишли бўлиши мумкин.
Норматив талабларга мувофиқлиги: платформада муайян лицензияларни олиш учун зарур бўлган меъёрий талаблар, ҳужжатлар ва процедуралар тўғрисида маълумотлар мавжуд. Бу корхоналар ва жисмоний шахсларнинг ўз соҳаларида ҳуқуқий ва тартибга солиш стандартларига риоя қилишларини таъминлашга ёрдам беради.
Онлайн ариза бериш: фойдаланувчилар лицензия олиш учун ариза бериш, тўловларни тўлаш ва аризаларининг ҳолатини электрон шаклда кузатиб бориш имконияти жараёнини осонлаштиради.
Манба ва тавсиялар: платформада ариза берувчиларга лицензиялаш жараёнини тушунишга ва керакли мезонларга жавоб беришга ёрдам берадиган манбалар, тавсиялар ва тез-тез сўраладиган саволлар мавжуд.
Контактлар ва ҳаволалар:
Сайт: license.gov.uz
E-mail: info@adliya.uz
Телефон: (71) 207-00-66 yoki 1148