Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмаларини ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш
Бўлинмани ҳисобга қўйиш учун:
1. Бўлинмани тузиш, ташкил этиш, фаолиятини тугатиш тартиби, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари назарда тутилган тегишли касаба уюшмаси уставининг нусхаси ёки тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилган давлат тилидаги бўлинма тўғрисидаги низом.
2. Тегишли касаба уюшмаси уставида белгиланган ваколатли раҳбар органнинг бўлинмани ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси (қарори). Бунда бўлинманинг раҳбар органлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади.
3. Тегишли касаба уюшмасининг марказий раҳбар органи томонидан бўлинма раҳбарига берилган ишончноманинг нусхаси.
Бошланғич ташкилотни ҳисобга қўйиш учун:
1. Тегишли касаба уюшмаси уставига мувофиқ ишлаб чиқилиб, тасдиқланган давлат тилидаги бошланғич ташкилот тўғрисидаги низом.
2. Тегишли касаба уюшмаси аъзоларининг бошланғич ташкилотни ташкил этиш тўғрисидаги баённомаси ёхуд қарори (бунда бошланғич ташкилотнинг раҳбар органлари тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади.
Умумий статистика
Янгилари | 0 |
Жараёнда | 0 |
Тугалланганлар | 0 |
Рад этилганлар | 0 |
Тўлов жараёнида | 0 |
Барча | 0 |